Лицензион келишув

«Oriental Art and Culture» илмий-услубий журналига мақола юбориб қуйидагиларни тасдиқлайман:

1. Менга хаммуаллифларим томонидан ушбу келишувни тузиш ваколати берилган.

2. Ўзим ва ҳаммуалифларим номидан қуйидагиларга кафолат бераман:

– мақола оригинал, бошқа бирор-бир журналда расман нашр этилмаган, бошқа бирор бир журналда қўриб чиқилмаётган ва мавжуд муаллифлик ҳуқуқи ёки бошқа ҳар қандай учинчи томон ҳуқуқларини бузмаган;

– мен/биз мақоланинг ягона муаллиф(лар)и бўлиб ушбу келишувни тузиш учун тўлиқ ваколатга эгамиз ва «Oriental Art and Culture» илмий-услубий журналга мақола учун барча ҳуқуқларни бериш бошқа мажбуриятларимизни бузмайди;

– мақолада ноқонуний, туҳматга оид маълумотлар мавжуд эмас ва чоп этилган тақдирда шартномани бузиш ёки ишончсизликни келтириб чиқармайди;

–  мен/биз мақоланинг яхлитлигини таъминлаш учун тегишли чораларни кўрдик. Мен/биз ҳозирда мавжуд илмий маълумотларга кўра мақоладаги барча далиллар ҳақиқатдир ва мақоладаги барча формулалар ёки кўрсатмалар, агар аниқ риоя этилса, фойдаланувчига ҳеч қандай шикаст ёки зарар етказмайди.

3. Мен ва барча ҳаммуаллифлар мақола нашрга қабул қилинган тақдирда мақола Creative Commons Attribution 4.0 лицензияси бўйича лицензияланишига розилик билдирамиз.

4. Мен ва барча ҳаммуаллифлар, агар мақола «Oriental Art and Culture» илмий-услубий журналида нашр этишга қабул қилинадиган бўлса, мақоладаги барча маълумотлар Creative Commons Attribution-Litsenziyasi 4.0 лицензиясига мувофиқ берилиши шарт, агар бошқа шартлар мавжуд бўлмаса.