Журнал тўғрисида

«Oriental Art and Culture» илмий-услубий журнали очиқ мурожаат этиш мумкин бўлган журнал хисобланиб, ундаги барча контент фойдаланувчилар ва ташкилотлар томонидан бепул юклаб олиниши мумкин. Фойдаланувчига журнал ёки муаллифдан олдиндан рухсат олмасдан туриб мақолаларни ўқиш, юклаб олиш, нусха олиш, тарқатиш, чоп этиш, мақоланинг тўлиқ матнига ҳавола қилиш ёки бошқа ҳар қандай қонуний мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқи берилади. Бу BOAI очиқ мурожаат қилиш таърифига мувофиқ.

«Oriental Art and Culture» илмий-услубий журнали Интернет глобал тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситаси бўлиб, муассис – Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали, ўзбек, рус ва инглиз тилидаги нашри ҳисобланади.

Таҳририят фаолияти Ўзбекистон Республикасининг соҳага доир амалдаги қонунлари ва амалдаги ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар талабларига мос ташкилланади, шунингдек, мазкур Низом ҳамда муассис ва таҳририят ўртасида тузилган шартномада белгиланган қоидаларга таянган ҳолда олиб борилади.

Барча тақдим этилган мақолалар таҳририят томонидан қўриб чиқилади.

Barcha taqdim etilgan maqolalar tahririyat tomonidan ko’rib chiqiladi.

Электрон журнал тўғрисидаги асосий маълумотлар

тури: илмий-услубий журнал;

номи: Oriental Art and Culture;

тили: ўзбек, рус, инглиз;

мақсад ва вазифаси: илмий-услубий журнал шарқ санъати ва маданиятининг тарихи, ўзига хослиги, шарқ мамлакатларининг моддий-маънавий қадриятлари, шарқ санъатининг барча тур ва жанрлари, замон талаблари даражасида ривожлантириш, энг яхши намуналари, муаммолари ва шу йўналишда олиб борилаётган илмий-методик янгиликларни илмий жамоатчиликка етказишга хизмат қилади.

Мазкур нашр илмий-тадқиқот, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш; шарқ санъати ва маданияти муаммоларига доир илғор назариялар, илмий фикрлар, методика ва амалиётни ҳаётга жорий этишда тарғиботчи ва ташвиқотчи сифатида фаолият кўрсатишдан иборат.

Таҳририят ўз мақсад ва вазифаларини амалга ошириш билан бирга, таҳририят ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда ўз моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун қўшимча манбалар яратиш мақсадида муассислар билан биргаликда амалдаги қонунларга асосланган ҳолда турли иловалар, буклетлар, тақвимлар, плакатлар ва бошқа шу соҳага оид қўлланмалар нашр қилади.

Журнал ўз саҳифаларида илғор тажрибаларга бағишланган тижорат материаллари, реклама-эълонлар ҳамда ижтимоий реклама сифатидаги ахборотларга ҳам ўрин ажратади.

ихтисослашуви: илмий-услубий.

даврийлиги: уч ойда бир марта;

домени: http://oac.dsmi-qf.uz

тахририятнинг манзили: Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар, Мовароуннаҳр кўчаси, 3А-уй. Почта индекси: 150700;

таҳририят муассиси: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали.