ҒИЖЖАК ЧОЛҒУСИДА ИЖРОЧИЛИК АРТИКУЛЯЦИЯСИ

Authors

  • Ахматжон Шакаримович Дадаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Keywords:

ғижжак, камон, ғижжак торлари, созанда, оҳанг, куй

Abstract

Ўзбек халқининг гўзал ва бетакрор санъат турларидан бири бу созандаликдир. Созандалар орасида ғижжак чолғусига бўлган эътибор айрича. Буюк алломалар орасида Абу Али ибн Синонинг ҳам энг севган чолғуларидан бири ғижжак чолғуси бўлганлиги, мусиқий рисолаларда келтирилган. Ғижжак чолғусига бўлган эътибор, уни тадқиқ этишга бўлган қизиқиш бугунги кунда ҳам давом этиб келмоқда. Ушбу мақолада, севимли чолғуларимиздан саналган ғижжак чолғуси ижрочилигининг артикуляцияси ҳақида маълумот берилади. Яъни, мусиқий артикуляция нима, ғижжак чолғусининг артикуляция воситалари нималардан иборат, деган саволларга жавоб берилади.

Downloads

Published

2024-07-06